Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен юртингизга тинчлик ато этаман, ётганингизда ҳеч ким сизни ваҳимага солмайди. Юртингиздан йиртқич ҳайвонларни ҳайдаб юбораман. Заминингиз уруш кўрмайди. Нагав чўлидаги ҳайвонлар ҳақида башорат: Элчилари эшагу туяларга хазиналарини ортиб, Мисрга олиб кетмоқда. Ваҳимали саҳро бўйлаб секин Миср томон бормоқда. Улар бормоқда шерлару заҳарли илонлар Яшайдиган саҳро бўйлаб. Аммо Миср уларга ёрдам бермайди. Ёввойи мушуклару сиртлонлар Бир–бирига дуч келади, Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди, У ерда тун шарпалари дам олади, Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади. Эй Қуддус, сенинг халқингни “Муқаддас” деб айтадилар, “Эгамиз қутқарган халқ” деб айтадилар. Сени “Эгамиз излаб топган, тарк этилмаган шаҳар” деб атайдилар. Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди.
Выбор основного перевода