Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йиғлаб, уруғ халтасини олиб борувчилар Шодлик қўшиқлари билан қайтиб келади, Дон боғламларини олиб қайтади. Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Қўшиқ айтиб Қуддусга келади. Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади. Улар шодлик, севинчга етишади, Қайғу, надомат улардан узоққа қочади. Уят ўрнига сизлар икки ҳисса улуш оласиз. Шарманда бўлмайсиз, олган мулкингиздан шодланасиз. Ҳа, ўз юртингизда икки ҳисса улуш оласиз, Абадий шодликка эга бўласиз. Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди. Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби, ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади. Зотан, тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди.”
Выбор основного перевода