Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яланғоч тепаликлардан дарёлар ўтказаман, Водийлар ўртасида булоқлар очаман. Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман, Қақраган ерда булоқлар очаман. Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман. Улар кетгандан кейин, Исонинг олдига жин чалган бир соқовни олиб келишди. Исо жинни қувиб чиқаргандан кейин, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолиб: — Исроил халқи орасида бундай ҳодиса ҳеч қачон бўлмаган, — деди. Маъбадда Исонинг олдига кўрлар ва чўлоқлар келди. Исо уларга шифо берди. Исо унга шундай деди: — Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр! Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди. Шунда Муқаддас битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади. У сакраб турди–ю, юра бошлади. Кейин у юриб, сакраб, Худога ҳамду сано айтиб, Бутрус ва Юҳанно билан бирга Маъбад ҳовлисига кирди.
Выбор основного перевода