Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир овоз янграмоқда: “Чўлда Эгамизга йўл ҳозирланг, Саҳрода Худойимизга тўғри йўл очинг. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Эй Қуддус аҳолиси, дарвозалардан чиқинг! Қайтаётган халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, Тошларни териб ташланг, Халқлар учун байроқ тикинг! Эй Исроилнинг ёлғиз умиди, Кулфат вақтида Қутқарувчиси! Нечун юртимизда мусофирга ўхшайсан? Бир кечагина тунайдиган сайёҳга ўхшайсан? Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга олиб борадиган дарвоза энли, йўли ҳам кенгдир. Бу йўлдан юраётганлар кўп. Ҳаётга олиб борадиган эшик эса жуда тор, йўли энсиздир. Бу йўлни топадиганлар оз. Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.
Выбор основного перевода