Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади. Шунда одиллик саҳрода макон қилади, Солиҳлик серҳосил далада маскан қилади. Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Ҳа, сиз хурсанд бўлиб борасиз, Соғ–омон қайтиб келасиз. Олдингизда тоғлар, тепаликлар Севинч ила ҳайқиради, Даладаги ҳамма дарахтлар қарсак чалади.
Выбор основного перевода