Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўриб турганлар энди кўз юмиб юрмайди, Қулоғи борлар энди қулоқ солади. Идроксизнинг ақли англайдиган бўлади, Дудуқ одамнинг тили равон бўлади. Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди. кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда. Исо унга шундай деди: — Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр! Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди. Исо буларни айтди–ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди. Сўнг унга: — Бориб, Силоам ҳовузида ювингин, — деди. (Силоам “юборилган” демакдир.) Кўр одам бориб ювинди ва кўра оладиган бўлиб қайтди. Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар, Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар. Уларнинг кўзлари очилиб кетди. Исо уларга: — Буни ҳеч ким билмасин! — деб қатъий огоҳлантирди. Исонинг олдига бир талай оломон келди. Улар ўзлари билан чўлоқ, кўр, майиб, соқов ва бошқа кўплаб хасталарни олиб келиб, Исонинг оёқлари томонига ўтқиздилар. Исо уларнинг ҳаммасига шифо берди. Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.
Выбор основного перевода