Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга. Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар! Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?! Не учун исённи давом эттирасиз?! Яраланган бутун бош, Мадордан кетган бутун юрак. Бошдан–оёқ соғ жойи йўқ, Йиринг ила қопланган, кўкариб кетган, Яраларидан қон оқиб ётар, Тозаланмаган, боғланмаган, мой суртилмаган. Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар. Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча. Ҳаммаси шаккок, қабиҳлик қилар, Барча оғизлардан аҳмоқона сўз чиқар. Раббий ёшлардан мамнун бўлмади, Етим ва беваларга шафқат кўрсатмади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Улар юзимга қараб туриб, Жаҳлимни чиқаради. Саждагоҳ боғларда тўхтовсиз қурбонликлар келтиради, Ғишт қурбонгоҳларда тутатқилар тутатади. Улар бошқаларга шундай дейди: «Нарироқ тур, менга тегма, Яна муқаддаслигим юқиб қолмасин.» Буларнинг ҳаммаси кун бўйи ёниб турган олов кабидир. Уларнинг тутуни бурнимни ачитади.
Выбор основного перевода