Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Эгангиз Худога итоат этиб, мен бугун айтаётган Унинг барча амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, У сизларни ер юзидаги ҳамма халқлардан устун қилади. Эгангиз Худога итоат этсангиз, У сизларга барака беради, барака сиздан аримайди. Эгангиз сизга шаҳарда ҳам, далада ҳам барака беради. Ували–жували бўласизлар, ерингиз ҳосилдор, мол–қўйингиз баракали бўлади, сигирларингиз болалайди, қўйларингиз қўзилайди. Супрангиз ва буғдой солинган саватларингиз баракали бўлади. Уйда бўлганингизда ҳам, йўлга чиққанингизда ҳам Эгамиз сизга барака беради. Сизларга ҳужум қилган душманларингизни Эгамиз мағлуб қилади. Улар сизларга бир томондан ҳужум қилиб келади, аммо етти томонга тумтарақай қочади. Қилган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо сербарака қилади, омборларингизни тўлдиради. У сизларга бераётган юртда барака беради. Эгангиз Худонинг амрларига итоат этсангиз, Унинг йўлидан юрсангиз, Эгамиз сизларга қасам ичиб ваъда берганидай, сизларни Ўзининг муқаддас халқи қилади. Эгамизга тегишли эканингизни кўриб, ер юзидаги барча халқлар сизлардан қўрқадиган бўлади. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртда фаровонлик ато қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, далангизнинг ҳосили баракали бўлади. Эгамиз Ўзининг осмондаги бой хазинасини очиб, вақтида ерингизга ёмғир ёғдиради, қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Кўп халқларга қарз берасиз–у, ўзингиз қарз олмайсиз. Бугун Эгангиз Худонинг мен сизларга айтаётган амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, Эгамиз сизларни дум эмас, бош қилади. Сизлар пастда эмас, баландда бўласиз. Бугун мен сизларга айтаётган амрлардан ўнгга ёки чапга чиқманг, бошқа худоларга эргашманг, уларга хизмат қилманг. Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.” Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар” деган гапни биламан. Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади. Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку! Тинчлик ўрнатувчилар тинчликни экиб, солиҳликни ўриб оладилар. Шунда мен самодан бир овоз эшитдим. У менга деди: — Шундай деб ёз: бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир! — Ҳа, — дейди Руҳ, — улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар.
Выбор основного перевода