Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар. Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас, Юртингиздаги одамлар қаллоблигу ўғирлик қиладилар, камбағалу ночорни эзадилар, мусофирнинг бор–йўғини тортиб оладилар, ҳақини талаб қилишга йўл қўймайдилар. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади. Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй халқим, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди. Дўстингизга суянманг, Шеригингизга ишонманг, Қучоғингизда хотинингиз ётганда, Қулф солинг оғзингизга. Ўғил ўз отасини хўрлайди, Қиз онасининг юзига сапчийди, Келин қайнанасига душманлик қилар. Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар. Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман. Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади.
Выбор основного перевода