Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз, Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз.” Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди. Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.” “Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағирларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда. Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди. Қуддуслик қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган.
Выбор основного перевода