Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлар–у, аммо тўймайсизлар. Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Улар бир–бирига ҳайқиришарди: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!” Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” Шоҳ Зидқиё, Еремиёни соқчилар ҳовлисига қамаб қўйинглар, шаҳарда нон қолмагунча, ҳар куни унга новвой растасидан биттадан нон олиб беринглар, деб буюрди. Шундай қилиб, Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди. Сўнг гапида давом этди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувни тақсимлаб ичадилар. Мен устингизга қаҳатчиликнинг ҳалокатли ўқларини ёғдираман, сизларни йўқ қиламан. Шаҳардаги очарчиликни авжига чиқараман, сизларни бир бурда нонга зор қиламан. “Эй инсон, агар бирор юртнинг аҳолиси Менга бўлган садоқатини унутиб, гуноҳга қўл урса, Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, бутун юртга очарчилик юбораман. Одамларни бир бурда нонга зор қиламан. Юртдаги одаму ҳайвонларни қириб ташлайман.
Выбор основного перевода