Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар. Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни. Мен эса Миспахда қоламан. Келадиган Бобилликларнинг олдида вакилингиз бўламан. Сизлар ўрнашиб олган шаҳарларингизда яшайверасизлар. Меваларни йиғиштириб олинглар, шароб ва зайтун мойини тайёрлаб, ғамлаб қўйинглар.” Шунда улар сургун қилинган ҳамма жойлардан Яҳудо юртига — Миспахдаги Гадалиёнинг олдига қайтиб келишди. У ердан бир талай мева йиғиштириб, кўп шароб тайёрлашди. Шундай экан, Мен Мўаб устига олов ёғдираман, Олов Харийўт қалъаларини куйдириб ташлайди. Шовқин–сурон остида, босқинчиларнинг ҳайқириқларию Бурғу садолари остида Мўаб халқи ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода