Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади. Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади. Эй Эгамиз, осмондан қара, Муқаддас, улуғворликка тўла Масканингдан боқ! Қани энди ғайратинг, қудратинг? Сен меҳрибонлигингни, шафқатингни Биздан дариғ тутдинг. Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни. Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди. Эй Эгам, кўриб қўйгин қайғумни, Кўргин тўкилиб турган юрагимни. Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди, Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим. Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти, Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти.
Выбор основного перевода