Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Адолат ва ҳаққониятдир тахтингнинг пойдевори, Олдингда юради севги ва садоқат. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Ана, шоҳ солиҳлик билан ҳукмронлик қилади, Ҳукмдорлар адолат билан бошқаради. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.» Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.
Выбор основного перевода