Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини! Нақадар такаббурдир у! Ниҳоятда гердайиб кетган! Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан. Улар беҳуда мақтанадилар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.” Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун, Кеккайиб, мағрурланганлари учун Бу кўргиликлар бошларига тушади.
Выбор основного перевода