Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пешин вақти ўтиб кетди. Кечки қурбонлик пайтига қадар улар жазавага тушиб бақиравердилар. Лекин на бир садо бўлди, на бирорта аломат, на бир жавоб бўлди. Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?! Мўаб ҳақида башорат: Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар. Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Мўаб саждагоҳларида қурбонлик қилганларни ўлдираман, Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни йўқ қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода