Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунандалар тушди. Рубен қабиласи ҳам Хашбон, Элалей, Хиратайим, Наво, Баал–Миён ва Сивмо шаҳарларини қайта қурди. Улар тиклаган шаҳарларига янги ном беришди. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар.
Выбор основного перевода