Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди. Бўрон ўз маконидан чиқади, Совуқ шамол эсади. Парвин юлдузларини сен боғлаб қўя оласанми? Ҳулкар юлдузини ушлаб турган арқонларни еча оласанми? Юлдуз туркумларини ўз мавсумида жойига бошлайсанми? Катта айиқ ва кичик айиқ буржидаги юлдузларга йўл кўрсата оласанми? Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир, У зулматни тонгги нурга айлантиради, Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади, Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади. Эгамиздир Унинг номи.
Выбор основного перевода