Мени эзишдан Сенга бирор фойда борми ўзи? Фосиқларга шодлик билан фаровонлик беряпсан–у, Нима учун мени — Ўз қўлларинг ижодини рад этяпсан?!
Ўғриларнинг чодирида ҳам тинчлик ҳукмрон, Худонинг ғазабини келтирадиганлар ҳам хавф–хатарсиз юрибди. Гўё улар «гаҳ» деса, Худо қўлига қўнади!
У маслаҳатчиларни қип–яланғоч қилиб қўяди, Ҳакамларни ҳам ақлдан оздиради.