Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Бобил, сен тоғдай бўлиб, Бутун дунёни вайрон қилдинг. Шу боис Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сенга қарши қўл кўтараман, Сени қоялардан пастга думалатиб юбораман, Куйиб хароб бўлган тоққа айлантираман. Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади. Исо жавоб бериб деди: — Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди.
Выбор основного перевода