Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо келиб, сени қамоққа ташласа, Ёки ҳаммани ҳукмга йиғса, Ким Уни тўхтата оларди? Худо қарорида қатъий туради, Ким Унинг фикрини ўзгартира олади?! У нима хоҳласа, шуни қилади. Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?! Шуми оламни саҳрога айлантирган?! Шаҳарларни ер билан яксон қилган, Асирларни қўйиб юбормаган?!» Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?! “Эй Исроил халқи, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлимда кулол қўлидаги лойга ўхшайсизлар. Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?!
Выбор основного перевода