Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айбсиз одамни пистирмадан туриб отади, Ҳеч қўрқмай, бирданига унга ўқ узади. Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман. Улардан баъзилари ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилари занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради.
Выбор основного перевода