Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, биз кечагина туғилганмиз, ҳеч нарса билмаймиз, Ҳаётимиз ҳам соядек ўтиб кетади. Майли, У мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ–ку! Ўз ишларимни Унинг олдида ҳимоя қиламан. Мен умидли одам бўламанми? Мени, умиди бор, деб ким айтади?! Наҳотки ўликлар диёрида умид бўлса?! Йўқ, тупроқда ётганимда умид бўлмайди.” Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Чўпоннинг чодири йиғилганидай Менинг умрим узилди, Мендан тортиб олинди. Умрим тўқувчининг матоси каби битди. Унинг дастгоҳидаги ипдай Менинг умрим ҳам қирқилди. Эй Раббий, туну кун мени қийнайсан.
Выбор основного перевода