Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар менга муносабатинг шу бўлса, ҳозироқ жонимни олиб қўя қол. Борди–ю, Сендан марҳамат топган бўлсам, менинг бунчалик хор бўлишимга йўл қўйма. Айбсизман, аммо менга барибир, Ўз ҳаётимдан нафратланяпман. Ҳаётдан тўйдим! Эвоҳ, энди бемалол шикоят қилишдан, Алам–ҳасрат билан гапиришдан ўзимни тиймайман. Ҳаётим қисқа, кунларим саноқли эмасми, ахир?! Мени тинч қўй, озгина бўлса ҳам, хурсанд бўлай. Қаҳрли нигоҳингни мендан ўгиргин, Токи яна хурсанд бўлайин Бу оламдан ўтиб йўқ бўлмасимдан олдин.” Мана шу беҳуда ҳаётим давомида ҳамма нарсани кўрдим. Солиҳ инсонлар солиҳ бўлсалар ҳам ҳалок бўладилар, фосиқлар эса ўз фосиқликлари билан узоқ умр кўрадилар. Энди, илтижо қиламан, Эгам, жонимни олиб қўя қол. Яшаганимдан кўра, ўлганим яхшироқ.”
Выбор основного перевода