Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради. Сен ақлсизларча иш тутдинг. Бундан буён сенинг бошинг урушдан чиқмайди. Шунда Сен қадамларимни ўлчардинг–у, Гуноҳларимни ҳисобга олмасдинг. Кулфат кунида фосиқлар нажот топишларини, Худонинг ғазаб кунида қутқарилишларини улар айтадилар–ку! Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради. Бирон зулмат ёки қоронғи жой йўқки, Бадкирдорлар ўша жойда яшириниб олса. Юришимни, ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир. Инсоннинг хатти–ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдидадир. Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради. Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради. Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан.
Выбор основного перевода