Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар зулматдан қочиб қутула олмайдилар. Ҳа, улар шохлари ёнган дарахтга ўхшайдилар. Худонинг нафаси уларни учириб юборади. Худонинг ғазаби келган куни Уйидагиларни сел оқизиб кетади. Худонинг олдида ўликлар диёри очиқдир, Ҳалокат диёрининг ҳам ёпинчиғи йўқ. Қўйинга чўғ солганда кийимни куйдирмай бўладими?! Чўғ устида юрганда оёқни куйдирмай бўладими?! Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди. Ана, ҳаммалари сомонга ўхшаб қолди–ку! Олов уларни ямламай ютади! Жонларини оловдан қутқаролмайди. Исиниш учун кўмирлари бўлмайди. Тафтидан баҳра олиш учун гулхани бўлмайди.
Выбор основного перевода