Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, фосиқлар камбағалларга зулм қилиб, Бўлганича бўлсин, деб ташлаб кетгандилар. Ўзлари қурмаган уйларни камбағаллардан тортиб олгандилар. Чанқаганларга сув бермадинг. Қорни очлардан нонингни қизғандинг. Беваларни қуруқ қўл билан орқага қайтардинг, Етимларга ёрдам қўлини чўзмадинг. Аюб гапида давом этди: Фараз қилинг, имонли биродарингиз оч–яланғоч бўлса–ю, сиз унга: “Яхши бор! Исиниб, қорнингни тўйдириб юр”, десангиз–у, эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда?! Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?!
Выбор основного перевода