Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Камбағал, муҳтож мардикорнинг иш ҳақини ушлаб қолманг. У Исроил халқидан бўладими ёки шаҳрингизга келган мусофир бўладими, бундай қилманг. У камбағалдир, тирикчилиги мана шу иш ҳақига боғлиқ. Шунинг учун ҳар куни, қуёш ботмасдан олдин унга ҳақини беринг. Акс ҳолда, биродарингиз Эгамизга сиздан нолийди, натижада сиз гуноҳ орттириб оласиз. Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди. Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам самода Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.
Выбор основного перевода