Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқларнинг бутун умри азоб билан ўтади, Зўравонларга берилган барча йиллар саноқлидир. Даҳшатли товушлар қулоқларига тинчлик бермайди. Фаровонлик чоғида ҳам уларнинг устига босқинчи бостириб келади. Ҳар томондан уларни ваҳима босиб, Ҳар қадамда ортидан қувиб юради. Атрофингни зулмат қамраб олган, Кўзларинг ҳеч нарсани кўрмаяпти, Сув тошқинлари сени кўмиб кетган. Одамлар бир зумда ўлади. Ярим кечада қалтирайди–ю, жон беради. Қудратлилар осонликча йўқ қилинади.
Выбор основного перевода