Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳозир мени кўриб турибсан, лекин бу узоққа чўзилмас, Мени қидирасан, лекин мен ўшанда бўлмайман. Нима учун гуноҳимни кечириб, Айбимдан фориғ қилмайсан? Ахир, яқинда тупроққа қайтаман–ку! Мени қидирганингда эса йўқ бўлиб кетган бўламан.” Ҳозирча улар буюк бўлса ҳам, кейинроқ йўқ бўлади. Улар ерга урилади, худди бошқалардай ўлиб кетади. Дон бошоқларидай қуриб қолади. Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди, Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди. Уларнинг суяклари қуёш, ой ва юлдузлар остида сочиб ташланади. Зотан, бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади. Мен сени ва ҳавзаларингдаги ҳамма балиқларни саҳрога улоқтириб ташлайман. Сен очиқ майдонда ётасан. Сени олиб, кўмадиган одам бўлмайди. Мен сени дашт ҳайвонларию осмон қушларига ем қилиб бераман.
Выбор основного перевода