Мени кўриб, одамларнинг оғзилари очилиб қолди, Улар мени мазах қилиб, юзимга урдилар. Тўдалашиб, менга қарши чиқиш учун йиғилдилар.
Дўстларим мени мазах қиляпти, Мен эса Худо олдида кўз ёш тўкаман.
Мазах қилувчилар атрофимни ўраб олган. Адоватларини ўз кўзларим билан кўриб турибман.