Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди. Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин. Ҳа, улар худди шамолда учган сомондай бўлсин. Эй Худойим, уларни хазондай совургин, Шамолдаги сомондай уларни учиргин. Эфрайим юртининг қалъаси йўқ бўлади, Дамашқнинг шоҳлиги кетади. Орам халқининг омон қолганлари ғойиб бўлади, Буларнинг ҳаммаси Исроил халқининг Шуҳрати сингари барҳам топади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.
Выбор основного перевода