Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Фосиқларнинг бутун умри азоб билан ўтади, Зўравонларга берилган барча йиллар саноқлидир. Халқим Исроил орқали Эдомдан қасос оламан. Улар орқали қаҳру ғазабимни Эдомликлар устига сочаман. Шунда Эдом халқи қасосим нима эканлигини билиб олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
Выбор основного перевода