Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб боряпти. Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади. Нима учун гуноҳимни кечириб, Айбимдан фориғ қилмайсан? Ахир, яқинда тупроққа қайтаман–ку! Мени қидирганингда эса йўқ бўлиб кетган бўламан.” Ҳеч ким қайтиб келмайдиган зулмат юртига, Тим қоронғи ерга боришимдан олдин озгина қувонай. Баландликлардан қўрқадиган бўлиб қоларсан, Эҳтиёткорлик билан қадам ташларсан. Сочларинг гулга кирган бодом дарахтидай оппоқ бўлиб қолар, Туриб юришга қийналарсан, Белингнинг қуввати кетиб судралиб юрарсан. Ҳар бир инсон дунёдан ўтгандай, сен ҳам вафот этарсан, Азадорлар кўчаларни тўлдирарлар.
Выбор основного перевода