Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қодир Худо отган найзалар танамдадир, Руҳим уларнинг заҳридан ичмоқда. Худонинг барча даҳшатлари менга қарши тайёрланган. Унинг қўшинлари бостириб келади. Мени қамал қилиш ниятида Чодирим атрофида қароргоҳ қуради. Найза уларнинг таналаридан суғуриб олинади, Ҳа, ялтироқ найза уларнинг жигарларидан тортиб чиқарилади, Уларни ваҳима қамраб олади. Бу шамол шафқатсизларча уларга ташланади, Фосиқлар шамолнинг кучидан қочишга уринади. Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди!
Выбор основного перевода