Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу пайт Ханано ўғли Зидқиё Михиёнинг олдига келиб, унинг юзига бир шапалоқ урди: — Наҳотки Эгамизнинг Руҳи мени тарк этиб, сен билан гаплашгани кетган бўлса?! Айт–чи, у қайси йўлдан кетди? — сўради Зидқиё. Қўзғалгин, эй Эгам! Нажот бер, эй Худойим! Ҳамма ғанимларимнинг юзларига урасан, Қабиҳларнинг тишларини синдирасан. Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. Қоқилганимда эса улар шод бўлдилар, Менга қарши йиғилишиб келдилар, Бехабар эканман, улар каллакесар экан, Тўхтовсиз менга бўҳтон қилдилар. Сенга ёмонлик қилмаган одам билан сабабсиз уришма. Эй Қуддус, йиққин лашкарингни! Ғанимлар бизни қуршовга олди! Улар Исроил ҳукмдорининг бетига таёқ билан уради. Олий руҳоний Ханониё Павлуснинг ёнида турганларга: “Унинг оғзига уринглар!” деб буюрди.
Выбор основного перевода