Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Инсон ўзи недирки, пок бўла олса?! Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?! Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан. Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, Онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим. Эй Худо, менда тоза юрак яратгин, Содиқ қалбни менга яна бир бор бергин. Ҳаммамиз ҳаром бўлиб қолдик, Яхши ишларимизнинг ҳаммаси ҳайз латталари кабидир. Япроқлар каби сўлиб боряпмиз, Айбларимиз шамол каби, бизни учириб кетяпти. Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар ўладиган бўлди, чунки ҳамма гуноҳкордир. Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тана эҳтиросларига ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби, табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик.
Выбор основного перевода