Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим. Алангадан учқун сакраб чиққани каби, Инсон ҳам ўзи учун муаммо келтириб чиқаради. Ҳаётим қисқа, кунларим саноқли эмасми, ахир?! Мени тинч қўй, озгина бўлса ҳам, хурсанд бўлай. Инсон ўзи недирки, пок бўла олса?! Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?! Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасдир. Эсингда тут, ҳаётим нақадар қисқа, Не учун инсонни беҳуда яратдинг?! Ахир, унинг кунлари дардга тўла бўлса, қайғудан боши чиқмаса, ҳаттоки кечалари ҳам дам ололмаса. Эҳ, бу ҳам беҳуда!
Выбор основного перевода