Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, биз кечагина туғилганмиз, ҳеч нарса билмаймиз, Ҳаётимиз ҳам соядек ўтиб кетади. Қайғудан кўзларим хиралашган, Аъзои баданим заифлашиб, қоқ суяк бўлиб қолган. Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир. Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Инсонмиз, майсага ўхшар умримиз, Дашт гулига ўхшаб гуллаймиз. Оқшомги соядай йўқ бўлиб боряпман, Чигирткадай мен улоқтирилганман. Ҳаёт елдай ўтиб кетар, инсон учун нима яхшилигини ким билади?! Худо ҳаётимизни ўтиб кетадиган соядек қилиб қўйган, ким ҳам бизга келажакда нима бўлишини айтиб бера оларди?! Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади. Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг шуҳрати дала гули кабидир. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади.
Выбор основного перевода