Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади. Насллар оша қуёшу ой самода тургандай, Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин! Унинг наслини то абад мустаҳкам қиламан, Унинг тахти осмон тургунча туради. Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан. Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади. Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: — Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман. Худо Ўзининг муқаддас пайғамбарлари орқали азалдан эълон қилгандай, ҳамма нарсалар янгиланадиган давр келади. Аммо ўша давр келгунча Исо самода қолиши керак. Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади. Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.
Выбор основного перевода