Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нима учун мендан айб қидирасан, Гуноҳ топишга ҳаракат қиласан? Худо ҳамма йўлларимни кўради, Босган қадамимни кузатиб туради. Одамлар қилган ишларни Худо кузатиб туради, Улар босган ҳар бир қадамни Худо кўриб туради. Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан, Инсоннинг хатти–ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдидадир. Эгамиз одамнинг барча ишларини кузатиб туради. Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан.
Выбор основного перевода