Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах, Димна, Наҳалил. Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз, Кадамўт, Мифат. Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва ўша шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим, Хашбон, Язир. Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.
Выбор основного перевода