Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган, Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри. Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳудудидан ўн учта шаҳар берилди. Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан — Аштарўт ва Башандаги Гўлон, Иссахор қабиласининг ҳудудидан — Кедеш, Доварат, Рамўт ва Онем, Иссахор қабиласининг ҳудудидан — Кедеш, Доварат, Рамўт ва Онем, Ошер қабиласининг ҳудудидан — Мошол, Абдўн, Ҳуққоқ ва Рехоб, Ошер қабиласининг ҳудудидан — Мошол, Абдўн, Ҳуққоқ ва Рехоб, Нафтали қабиласи ҳудудидан — Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.
Выбор основного перевода