Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Имром 137 йил яшади. У ўзининг аммаси Йўхавадга уйланди. Йўхавад Имромга Ҳорун ва Мусони туғиб берди. Ҳорун Элишбага уйланди. У Оминадавнинг қизи, Нахшўннинг синглисидир. Элишба Ҳорунга тўртта ўғил: Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамарни туғиб берди. Левининг учта ўғли бўлиб, исмлари Гершон, Қоҳот ва Марори эди. Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бўлиб, ҳар қайсисидан биттадан уруғ келиб чиқди. Қоҳотнинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бўлиб, уларнинг ҳар биридан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди. Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бўлиб, уларнинг ҳар биридан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди. Леви уруғларининг ота хонадони бўйича рўйхатга олинганлари ана шулар эди. Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, қуръа ташлаб мана шу шаҳарларни ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди. Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.
Выбор основного перевода