Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди: Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер, Хивзайим, Байт–Хўрон. Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон, Ойжавлон, Гат–Риммон. Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар руҳонийларга берилди: Танах, Билом. Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.
Выбор основного перевода