Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларга ажратилган шаҳарлардан Қоҳот уруғининг Ҳорун насли биринчи бўлиб улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича берилган ҳудудга Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди. Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди. Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар Хеврон, бундан ташқари, Либна, Ятир, Эштамўва, Хўлун, Давир, Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш. Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Гивон, Гебо, Элимат ва Онотўт. Қоҳот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди. Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар. Хотиржам бўлинглар, Эгамиз сизлар учун жанг қилади. Шу пайт Эгамиз Мусога гапирди: — Нимага Менга илтижо қилиб, мадад сўраяпсан? Исроил халқига айт, олдинга қараб кетаверсин. Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни тайинлади: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласига тегишли қирлардаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри.
Выбор основного перевода