Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Бештара шаҳри ва Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон. Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат, Ярмут ва Эн–Ханним. Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн, Халкат ва Рехоб. Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш. Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.
Выбор основного перевода