Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди. Кейин чегара Рафа водийсининг шимолидаги тоғ этагига боради. Хиннум сойлиги мана шу ердан бошланади. Чегара жануб томонга давом этиб, Хиннум сойлиги бўйлаб Ёбуснинг жанубидаги қир ён бағрига боради. У ердан эса Эн–Рўғол томонга қараб давом этади. Зила, Элеф, Ёбус, яъни Қуддус, Гиво ва Хират–Йўрим — ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Ёшуа мана шу ерларни Бенямин қабиласига улуш қилиб берди.
Выбор основного перевода