Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Ёшуа бутун Исроил лашкари билан Маккедодан Либна шаҳрига бориб, Либнага ҳужум қилди. Эгамиз Либна ва унинг шоҳини ҳам Исроил лашкарининг қўлига берди. Улар бутун шаҳар аҳолисини қиличдан ўтказиб, бирорта ҳам тирик жон қолдирмадилар. Ерихо шоҳини нима қилишган бўлса, Либна шоҳини ҳам шундай қилишди.
Выбор основного перевода