Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди. Кейин уларнинг устига катта бир тош уюмини тўплади, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди. Кейин чегара Рафа водийсининг шимолидаги тоғ этагига боради. Хиннум сойлиги мана шу ердан бошланади. Чегара жануб томонга давом этиб, Хиннум сойлиги бўйлаб Ёбуснинг жанубидаги қир ён бағрига боради. У ердан эса Эн–Рўғол томонга қараб давом этади. Чегара у ердан шимолга, Эн–Шамаш томонга бурилади ва Адум довонининг қаршисидаги Гелилўтга боради. Кейин Рубен ўғли Бўхан номи билан аталган тошнинг ёнидан ўтади.
Выбор основного перевода